Ozodbek Nazarbekov - Mendirman

  • Исполнитель: Ozodbek Nazarbekov
  • Название MP3: Mendirman
  • Качество MP3: 128 kbps
  • Дата релиза: 3-09-2018, 09:56
  • Размер MP3: 5.37 MB
  • Длительность MP3: 05:52
  • Скачано: 662

На сайте MuzonUz.Com можно скачать бесплатно или прослушать онлайн Ozodbek Nazarbekov - Mendirman на высоком качестве. Чтобы скачать песню вам не приходиться платить для отправки смс. Вы можете абсолютно бесплатно скачать песню на высоком скоросте.


Слушать песню Ozodbek Nazarbekov - Mendirman
Текст песни Ozodbek Nazarbekov - Mendirman
Мен султон Аловуддин Муҳаммад ибн Тетиш ўғли Жалолиддин Мангубердиман – сўнгги Хоразмшоҳ. Киндик қоним тўкилган она типроғимни ғанимлардан озод этиш менинг чекимга тушди. Бу йўлда тақдир не офатларга гирифтор қилмади дейсиз. Йиқилдим, турдим… Қалбимдаги ғалабага бўлган умид учқуни Яратганнинг марҳамати ила оловга айланди. Ва менга бу оловнинг қудрати нималарга қодирлигини кўрсатиш имконияти берилди.
Оилам бағрида кечган осуда дамларда ҳам зурриёдларимга жанг санъатини ўргатиб, ногаҳонда келиши мумкин бўлган хатарлардан огоҳ бўлишга ундадим.
Босқинлар остида топталган ва қулаётган Ватанимни асраб қолиш, уни яна қайта улкан мамлакатга айлантириш оташи ила туну кун ёндим. Қалбимни она юртимни ғанимлардан ҳимоя қилиш мақсади бир лаҳза ҳам тарк этмади. Дунёни забт этишга қасд қилган чингиз лашкари исканжасига тушган Ватанимни ҳимоя қилиш йўлида бир неча бор ўлим билан юзма-юз келдим ва омон қолдим.
Бу йўлда тақдирнинг ғалати ўйинларига ҳам гувоҳ бўлдим. Чунки қаттол ва шафқатсиз чингизийлар мўри-малаҳдек кўп ва амалда уларни енгиш амри маҳол эди. Душманга қарши кечган аёвсиз жангларда оз сонли қўшин билан ғалаба қозонар эканман, менга илоҳий бир куч доим ҳамроҳлигини сезиб турардим.
Таассуфлар бўлсинким, 33 давлатни бир байроқ остида бирлаштирган, 400 шаҳарни ўз ичига олган Хоразмнинг Ўтрор, Самарқанд, Бухоро, Гурганч, Хўжанд каби обод кентлари мўғул босқинчилари томонидан аёвсиз таланди, ёндирилди, вайрон қилинди. Аёллар асир олиниб, эркаклар қириб ташланди.
Ватанимни буткул эгаллашдек ёвуз ният ила изғиб юрган босқинчиларга қарши умримнинг сўнгига қадар аёвсиз кураш олиб бордим.
Йигирма бир ёшимда отам қўлидан султонлик муҳри ва қиличини олиб, юрт ҳимоясига отландим. Ўн бир йил давомида Тян-Шандан Боғдодгача, Гуржистондан то Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни қамраб олган Ватанимни мўғуллар қўлидан қайтариб олишга интилдим. Бу йўлда юртининг бир ҳовуч тупроғи учун жон беришга тайёр мард ва жасур ўғлонларни атрофимда жамладим. Зотан:

Ватан – она меъросдир, ота меъросдир,
Уни жондай асрамоқ мардларга хосдир.
Мангубердиман, мангу айтмоғим – ростдир,
Улуғвор ниятларга кор қилмас ажал.

Ким юртидан ёвни қувса, мендирман ўша!
Ватан учун кўксим тоғ, қалқондир шаъним,
Уни деса шамолдай учқур саманим.
Бор бўлсам чаманимдир, ўлсам кафаним,
Мангубердилик менга тақдири азал. (х2)

(Ким юртидан ёвни қувса) мендирман ўша,
(Ким юртига содиқ турса) мендирман ўша,
Мендирман ўша…
(Ким юртидан ёвни қувса) мендирман ўша,
(Ким юртига содиқ турса) мендирман ўша, (х2)

Мендирман ўша…
Юртим ҳар қарич ери оримдан улуғ,
Суйган фарзандларимдан, ёримдан улуғ.
Нада ор, нада ёр, боримдан улуғ,

Минг жондан бу тупроқнинг ҳар гарди афзал.
(Ким уни кўзга сурса) мендирман ўша,
(Ким уни кўзга сурса) мендирман ўша,
Мендирман ўша…

Ёвнинг хушбўй гули ҳам алафдир менга,
Юртим ҳам гўё Каъба тарафдир менга.
Турон арслони бўлмоқ шарафдир менга,
Йигит учун ватан деб яшамоқ гўзал. (х2)

(Ким юртидан ёвни қувса) мендирман ўша,
(Ким юртига содиқ турса) мендирман ўша, (х3)

Мендирман ўша…
Кун келади, ёвларнинг боғи сўлгайдир,
Ватаним ҳурлик деган бахтга тўлгайдир.
Кун келар, энг буюк давлат бўлгайдир,

Миллионлаб «Мангуберди» бўлар у маҳал.
Қай она ўғил туғса, мендирман ўша,
Қай она ўғил туғса, мендирман ўша,

(Ким юртидан ёвни қувса) мендирман ўша,
(Ким юртига содиқ турса) мендирман ўша…
Мендирман ўша…
Клип на песню Ozodbek Nazarbekov - Mendirman
Другие песни Ozodbek Nazarbekov
Ozodbek Nazarbekov - Aytib ber (arabcha)
128 kbps 05:18 3-09-2018, 10:22
Ozodbek Nazarbekov - Gulandonim
128 kbps 03:49 3-09-2018, 10:01
Ozodbek Nazarbekov - Keldim
128 kbps 04:15 3-09-2018, 10:00
Ozodbek Nazarbekov - Bitta yo'lda
128 kbps 03:34 3-09-2018, 09:59
Ozodbek Nazarbekov - Gul
128 kbps 03:45 3-09-2018, 09:59
Ozodbek Nazarbekov - Mendirman
128 kbps 05:52 3-09-2018, 09:56
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
У нас только Узбекские песни хиты. Скачать музыку в формате mp3 бесплатно здесь.
По всем вопросам пишите на: admin@muzonuz.com